...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кун қаердан чиқди? Адлия вазирлиги Нотариуслар сонини кескин оширяпти, маош ҳам юқори


14:54, 25.10.2018 Жамият
 3 301

Янги таъсис этилган нотариус лавозимларига танлов ўтказиш ҳақидаги эълонлар ОАВ оорқали бериб борилади.

Аҳолининг нотариал хизматларга эҳтиёжининг ошганлиги нотариал идораларда навбатларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Ушбу муаммони ечиш мақсадида Адлия вазирлиги республика бўйича нотариал идоралар ходимлари сонини 665 нафарга кўпайтирди. Жумладан Адлия вазирининг буйруғи билан қўшимча 146 та нотариус (кўпайиш – 20 фоиз), 383 та нотариус ёрдамчиси (кўпайиш – 74 фоиз) ва 137 та нотариус котиби (кўпайиш –15 фоиз) штат бирликлари таъсис этилди. Шунингдек, 69 та янги давлат нотариал идоралари очилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
 
Мазкур қўшимча штатларни сезиларли равишда оширишга вазирлик ташаббуси асосида Ҳукумат қарори билан белгиланган нотариал идораларида ходимлар сонини белгилаш мезонлари мақбуллаштирилгандан кейин имкон яратилди.
 
Янги таъсис этилган нотариус лавозимларига танлов ўтказиш ҳақидаги эълонлар ОАВ оорқали бериб борилади.


мазкур танловларда 25 ёшга тўлган, олий юридик маълумотга эга, юридик мутахассислик бўйича уч йиллик иш стажига эга, нотариал идорада 1 йил стажировка ўтаган ва малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қатнашиши мумкин.
 
2019 йил 1 январдан кучга кирадиган қонунчиликка киритилган ўзгаришга кўра, судья лавозимида беш йил ёки нотариус ёрдамчиси лавозимида уч йил ишлаган шахсларга нотариал идорада стажировка ўташ талаб қилинмайди.
 
Бугунги кунда нотариуслар ойлик лавозим маошлари (барча устамалар ва пуллик хизматлардан келиб тушадиган даромадлар билан ҳисоблаганда, солиқлар тўлангандан сўнг) 4 млн сўмни ташкил этмоқда. Бу кўрсатгич Тошкент шаҳрида 6 млн сўмни, Самарқанд вилоятида 4 млн сўмни, Фарғона вилоятида 4,5 млн сўмни ташкил этмоқда. Ушбу маош миқдори нотариал идора томонидан кўсатилган хизматлар ҳажмида келиб чиқиб янада кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.

Теглар:Нотариус Адлия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар