...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кубанда автобус кўприкдан қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди


16:39, 25.08.2017 Олам
 1 897

Россиянинг Краснодар ўлкасида хизмат автобуси денгизга қулади.

Россиянинг Краснодар ўлкасида хизмат автобусининг денгизга қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, 27 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Россия Федерацияси ФВВ манбасига асосланиб хабар берилмоқда.
 
Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган 15 нафар кишининг аҳволи оғир ва улар Темрюк тумани марказий шифохонасига олиб борилган.
 
Ҳалокатга учраган автобусда “Таманьнефтегаз” компанияси ишчилар бўлган. Ишчилари хизмат автобусида иш жойларига олиб кетилаётган вақтда, аниқроғи паромга чиқиш йўлагига етганда ЙТҲ содир бўлган. Автобус порт хизматчилари учун мўлжалланган махсус ўтказгичдан ҳаракатлангани аниқланган.
 
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Россия Автобус ҳалокати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!