...
МЕНЮ
ONLINE TV

Куба инқилоби асосчиси Фидель Кастро вафот этди


11:23, 26.11.2016 Олам
 4 917

Фидел Kастрога 600 га яқин суиқасд қилишга уринишлар бўлган эди. Бироқ у соғлиғи ёмонлашигани сабаб вафот этган.

Куба инқилоби раҳбари Фидель Кастро 90 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу хақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Куба инқилобчиси ва сиёсатчи Фидель Кастро 1926 йил 13 августда туғилган. 1976 йилдан бошлаб 30 йил давомида Куба Вазирлар кенгаши ва Давлат кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган. У мамлакатнинг инқилобий кучлари бош қўмондони ва Куба Миллий мудофаа кенгаши раҳбари ҳисобланади.
 
Фидель Кастро соғлиғидаги муаммолари сабабли 2006 йил 31 июлда лавозими ва ваколатини укаси Рауль Кастрога топширди. У 2008 йил 24 февралда барча давлат лавозимларидан бўшади. 2011 йил 19 апрелда эса ўнг қанот партияси раҳбарлигидан ҳам тарк этди.
 
Рауль Кастро айни вақтда Куба Миллий кенгаши ва Вазирлар кенгаши раҳбари саналади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Фидель Кастро Куба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!