...
МЕНЮ
ONLINE TV

Колумбиядаги авиаҳалокатда 4 киши тасодиф билан омон қолган


10:21, 30.11.2016 Олам
 3 167

Самолёт бортида аввал хабар берилганидек 81 киши эмас, 77 киши бўлган. 4 киши сўнгги дақиқаларда учмасликка қарор қилган.

29 ноябрь куни Колумбияда Бразилия самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Илк маълумотларда самолёт бортида 72 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлгани айтилган. 30 ноябрь куни эса авиаҳалокатнинг янги тафсилотлари берилди.
 
Маълум бўлишича, самолёт бортида 81 киши эмас, балки 77 киши бўлган. Бу ҳақда “Korrespondent.net” сайти хабар бермоқда. Йўловчиларнинг аксарият қисмини Бразилиянинг “Шапекоэнсе” футбол клуби аъзолари ташкил этган.
 
Колумбия фалокатлар оқибатларини бартараф этиш миллий маркази директори Иван Маркеснинг айтишича, 77 кишидан 71 нафари авиаҳалокат қурбонига айланган. Яна 6 киши эса тирик қолган ва айни вақтда улар шифохонада.
 
Ҳукумат 4 кишининг сўнгги дақиқаларда учишдан бош тортганини маълум қилди.
 
Фалокатдан сўнг 3 нафар футболчи, борт кузатувчиси, журналист ва авиатехник тирик қолган. Футболчилардан бири бўлган Маркос Данило шифохонага етказилгач, ўша ерда ҳаётдан кўз юмди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Колумбия Авиаҳалокат Футбол Бразилия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!