...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким Кардашьян ва Канье Уэст эгизак фарзандлар кутишмоқда


12:40, 30.06.2017 Шоу-бизнес
 3 303

Айрим манбалар сунъий йўл билан чиндан ҳам эгизак дунёга келтириш мумкин ё мумкин эмаслигини аниқлашмоқда.

Аввалроқ Бейонсе эгизак фарзандли бўлгани учун Ким Кардашьян унга хасад қилаётгани, аммо соғлиги туфайли ўзи бошқа фарзанд дунёга келтира олмаслиги, кейинроқ эса Ким Кардашьян ва Канье Уэст яна фарзандли бўлиш учун 113 минг долларга суррогат она ёллагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳа, Ким Кардашьян ва Канье Уэст анча вақтдан буён фарзандлари, айниқса, эгизаклари бўлишини хоҳлашаётган эди. Мана, энди уларнинг орзулари ушалиш арафасида. Сабаби, улар суррогат она ёрдамида эгизак фарзандли бўлишади
 
Инсайдерларнинг айтишича, Ким Кардашьян ва Канье Уэст бундан жуда хурсанд. Тўғри, бу маълумот жуфтлик томонидан тасдиқланди, аммо айрим манбалар сунъий йўл билан чиндан ҳам эгизак дунёга келтириш мумкин ё мумкин эмаслигини аниқлашмоқда.
 
Маълумот учун, Кардашьян ва Уэстнинг ҳозирда икки фарзанди бор. Уларнинг қизи Норт 2013 йилда, ўғли Сейнт эса 2015 йилда дунёга келган.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Ким Кардашьян Канье Уэст Суррогат она 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!