...
МЕНЮ
ONLINE TV

Киевдаги АҚШ элчихонасида портлаш содир этилди


11:48, 08.06.2017 Олам
 3 130

Мазкур ҳолат юзасидан “теракт” моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

Украина пойтахти Киев шаҳрида жойлашган АҚШ элчихонаси ҳудудида портлаш содир этилди, деб хабар бермоқда Киев полицияси бошқармаси матбуот хизмати.
 
“Бугун, 8 июнь куни кечаси соат 00:05 да (маҳаллий вақт билан) пойтахт полицияси навбатчи қисмига Шевченков туманидаги АҚШ элчихонасида портлаш юз бергани тўғрисида хабар келиб тушди... Кузатув давомида нотаниш одам томонидан дипломатик ваколатхонага портловчи модда отиб юборилгани аниқланди”, дейилади хабарда.
 
Воқеа жойига полиция етиб борган. Матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳеч ким жароҳат олмаган.
 
“Украина Жиноят кодексининг 258-моддаси билан (“террорчилик ҳаракати”) жиноий иш қўзғатилди. Бунга алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор қидирув ишлари олиб борилмоқда”, деб қўшимча қилади полиция.
Сумбула

Теглар:Киев АҚШ элчихонаси портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 422

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!