...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Остонага учиб кетди


11:36, 08.06.2017 Жамият
 2 648

Остона шаҳрида Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун бугун, 8 июнь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди.
 
Аввал хабар берганимиздек, саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.
 
ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш доирасида Остона шаҳрида Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилади.
 
Президент Остона шаҳрида EXPO-2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади, қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ШҲТ саммити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар