...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР Манхэттенни йўқ қилиши мумкинлигини айтиб таҳдид қилди


16:25, 14.03.2016 Олам
 4 586

Шимолий Кореянинг водород бомбаси собиқ Иттифоқ вадород бомбасидан кучлироқ эканлиги айтилмоқда.

Корея Халқ Демократик Республикаси АҚШнинг Манхэттенини водород бомбаси билан йўқ қилиши мумкинлигини билдирди, дея “Washington Post” хабар берди.

“Агар биз водород бомбамизни қитъалараро баллистик ракетага жойлаштириб, Нью-Йоркдаги Манхэттенга зарба берсак, у ердаги барча аҳоли ҳалок бўлади ва шаҳар эса ёниб кул бўлади”, – дейди шимолий кореялик ядро олими Чо Хьенг Ил.

“КХДР бугун” журналининг ёзишича, Шимолий Кореяда ишлаб чиқилган водород бомбаси собиқ Итифоқда даврида, 1961 йилда синовдан ўтказилган водород бомбасидан кучлироқ. Совет водород бомбасининг товуш тўлқини 1000 километр масофадаги уйларнинг ойналарини синдириши ва 100 километр радиусда учинчи даражали ёнғинларни келтириб чиқариши мумкин бўлган.

Кўпгина экспертлар фикрича, КХДР ўзининг техник имкониятларини бўрттириб кўрсатмоқда.

Олдинроқ, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мудофаа ишлари соҳасидаги олимлар ва техник мутахассислар билан бўлган учрашув чоғида уларни янги ядровий синовларни ўтказишга чақирган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ким Чен Ин КХДР Ядро бомбаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!