...
МЕНЮ
ONLINE TV

Камилланинг клипини 3 кун ичида 12 минг киши томоша қилди


11:44, 15.12.2015 Шоу-бизнес
 6 320

Хонанда ижодини шу зайл давом эттирса, аёл хонандалардан иборат кучли бешталикка даъво қилиши мумкин, деган тахминлар йўқ эмас.

Камилла – шоу-бизнесда янги ном, янги овоз соҳибаси. Ҳали ТВ экранларда кўриниш беришга улгурмаган Камилланинг “Без тебя” ва “Иллюзия” номли қўшиқлари ўз мухлисларини топишга улгурган экан. “Иллюзия”нинг ўзбекча талқини – “Энди севмагандай” клипи эса youtube.com тармоғида 3 кун ичида 12 минг томошабиннинг эътиборини жалб қилишга улгурди. Бу шоу-бизнес оламида эндигина атак-чечак қилаётган Камилла учун қувонарли натижа.
 
Иллюзия

С волнением и трепетом представляю вам клип на песню ''Иллюзия''

Posted by Kamilla on 13 декабря 2015 г.

Ёқимли овоз, тинчлантирувчи мусиқа оҳангларига ҳамоҳанг тарзда яратилган 3D форматидаги клип –  Камилланинг илк муваффақиятидан дарак. Ижодий жамоанинг берган маълумотларига қараганда мазкур клипни тайёрлаш учун 3 ой вақт сарфланган. Клипдаги бош қаҳрамон қизнинг анимацион кўринишида хонанда Камилланинг қиёфаси акс этган.

Дарвоқе, илк фаолиятини 4 ёшида “Алладин” болалар жамоасида бошлаган Камилла 2009 йил Республика эстрада-цирк коллежини тамомлайди. У айни дамда Ўзбекистон давлат санъат маданият институтида таҳсил олмоқда.

Камилланинг ижоди шу зайл давом этса бугун шоу-бизнесда номи чиққан кучли бешталикка даъво қилиши ҳеч гап эмас, деяётганлар ҳам талайгина. Бугун бу бешталикни хонандалар Райҳон, Шаҳзода, Манзура, Муниса Ризаева, Зиёда эгаллаб келаётган эди. Кўрамиз, Камилланинг улар билан рақобатлашишга кучи ва бардоши етармикин?
Қамариддин Шайхов

Теглар:Камилла Энди севмагандай Иллюзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!