...
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналист можароси. Трамп Туркиядан аудиоёзувларни талаб этяпти


10:35, 18.10.2018 Олам
 3 447

Туркия журналистларида мазкур иш юзасидан далиллар борлиги айтилган эди.

Йўқолган журналист Жамол Хошхожий билан боғлиқ жараёнлар давом этмоқда.
 
АҚШ президенти Дональд Трамп бу масалада Саудия ва Туркияга жўнатилган Давлат котиби Майкл Помпеодан умиди катта.
 
Хусусан, Трамп Давлат котибидан рўй берган воқеа юзасидан барча тафсилотларнинг аниқланишини кутмоқда. Бундан ташқари, АҚШ президенти Туркиядан Жамол Хошхожий ишига боғлиқ бўлган аудиёзувларни ҳам сўради.
 
Маълумот учун, полиция консуллик биносини кўздан кечирганда, журналистнинг ўлдирилганини исботловчи далиллар аниқлагани ҳамда маҳаллий ОАВда журналистнинг консулликда сўроқ қилингани ва қийноққа солинганинг аудиоёзуви борлиги маълум қилинган.
 
Маълумотларга кўра, аудиоёзувда Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони бош консули Муҳаммад Иброҳим ал-Атоиби муаммолар келиб чиқишидан хавотирланиб, журналистни консулликдан ташқарида ўлдирилишини айтганини эшитиш мумкин. 
 
Аввалроқ, Майкл Помпео Анқара шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Журналист можароси Жамол Хошхожий Дональд Трамп Майкл Помпео 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!