...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жуфт ва тоқ сонли гуллар совға қилишнинг хосиятлари


17:48, 08.04.2017 Бу қизиқ
 9 591

Ҳар бир гул ва рангининг ўз маъноси бор. Шунингдек, гулдастадаги гуллар сони ҳам муайян маънони англатади.

Гуллар – аёл ва қизлар учун биринчи навбатта бериладиган совғалар турига киради. Гул совға қилиш билан, маълум бир ўзига қадрли бўлган инсонни хурсанд қилиш ва ўз ҳис-туйғуларини ифода этишнинг энг осон йўли. Лекин кўпчилик инсонлар гулларни хуш кўришмайди. Шундай бўлса-да, гуллар инсоният пайдо бўлгандан бошлаб, теварак атрофимизми гўзаллаштириб келмоқда.
 
Ҳар бир гул ва рангининг ўз маъноси бор. Шунингдек, гулдастадаги гуллар сони ҳам муайян маънони англатади. Шу боис кимгадир гул туҳфа қилмоқчи бўлсангиз, битта, учта ёки бешта совға қилинг. Чунки гуллар ва унинг сонида сирли маъно бор.
 
Қизил атиргул оташин севги рамзини билдиради.
 
Апельсин рангли гул куч, ғайрат ва ғурурни ифода этади.
 
Кўк рангли гуллар эса соғинч ва қўмсашни билдиради. Ушбу рангли гулларни асосан ҳарбий хизматга кетаётганларга беришади.
 
Байрамона бинафша рангли гуллар – самимий дўстлик.
 
Яшил ранглиси тинчлик ва хотиржамлик.
 
Оқ рангли гуллар соф туйғу, самимийлик, дўстликни билдиради.
 
Сариқ рангли гуллар айрилиқ маъносини англатади.
 
Гулларнинг сони ҳам муҳим аҳамиятга эга
 
1 дона гул – Сен менинг борлиғимсан.
 
3 дона гул – Мен сен билан дунёнинг у четига кетишга ҳам тайёрман.
 
5 дона гул – Мен сени севаман.
 
7 дона гул – Никоҳдан ўтгандан кейин берилади.
 
9 дона гул – Мен сени дўст сифатида хурмат қиламан.
 
11 дона гул – Сен менинг дўстимсан.
 
12 дона гул – Бизга қийин, лекин ҳаммаси яхши бўлади.
 
13 дона гул – Мен сени ёмон кўраман.
 
14 дона гул – Сен менинг борлиғимсан.
 
15 дона гул – Менинг ҳурматимга муносибсан.
 
Жуфт сонли гул совға қилиш мумкин эмас, яъни 2, 4, 6, 8 дона гул. Чунки улар мотам, ўлим ифодасини билдиради.
 
Ҳар бир миллатнинг гул совға қилиш масаласида ўз қарашлари бор
 
Японияда сариқ гул бу ёруғлик ва қуёш тимсолини билдиради, ушбу сариқ гулни совға қилиш билан улар инсонга илиқ туйғуларини ифода этишади.
 
Инглизлар эса сариқ гулни жуда ҳам ёқтиришади, чунки сариқ гул улар учун камёб ҳисобланади, чунки Буюк Британия оролларида қуёш кам чиқиши сабабли уларни топиш жуда қийин.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Гуллар атиргул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!