...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Бразилия сўнгги дақиқаларда Коста-Рикани таслим этди


19:13, 22.06.2018 Спорт
 1 940

“Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтган ўйинда Бразилия терма жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатининг 9-куни. “Е” гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Бразилия ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтган ўйинда Бразилия терма жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди.
 
Учрашув Бразилиянинг ҳужумлари бошланди. Ўйиндаги устунлик буткул бразилияликлар томонида бўлди ва айниқса иккинчи бўлимда баҳс фақат Коста-Рика жарима майдони томонида кечди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Габриэль Жесус жарима майдонига узатилган тўпни Филиппе Коутиньога ташлаб берди, ярим ҳимоячи эса Кейлор Навас оёқлари орасидан тўпни йўллаб жамоасини олдинга олиб чиқди.
 
97-дақиқада эса Неймар Дуглас Костанинг узатмасидан сўнг ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.
 
Шу тариқа, Бразилия ўз очколарини 4 тага етказди ва гуруҳ пешқадамига айланди. Коста-Рика эса гуруҳ босқичидан ортга қайтадиган бўлди. Иккинчи ўйинда Сербия ва Швейцария термалари ўзаро майдонга тушади.
 
ЖЧ-2018. “E” гуруҳи.
Бразилия – Коста-Рика 2:0 (0:0, 2:0).
“Крестовский” стадиони.
Голлар: Коутиньо (90), Неймар (90).
 
Бразилия – Алиссон, Фагнер, Тиаго Силва, Миранда, Марсело, Паулиньо (Фирмино, 68), Каземиро, Коутиньо, Виллиан (Дуглас Коста, 46), Габриэл Жезус (Фернандиньо, 90), Неймар.
 
Коста-Рика – Навас, Акоста, Гонсалес, Дуарте, Гамбоа (Кальво, 75), Борхес, Гусман (Техеда, 83), Овьедо, Венегас, Руис, Уренья (Боланьос, 54).
 
Огоҳлантиришлар: Неймар (81), Коутиньо (81), Акоста (84).





Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бразилия Коста-Рика ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!