...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жарима майдончасида бўлган Matiz ёниб кулга айланди


11:10, 12.06.2018 Жамият
 5 918

Оқибатда Matiz ёнида турган Epica ва Cobalt иссиқлик таъсиридан қисман зарар кўрган.

9 июнь куни, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жарима майдончасида сақланаётган Matiz автомашинасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, Мустақиллик кўчасида жойлашган автомашиналар жарима майдончасида бўлган Matiz автомашинаси тўлиқ ёниб зарар кўрган.
 
Ёнғин оқибатида Matiz ёнида турган Epica ҳамда Cobalt русумли автомашиналари иссиқлик таъсиридан қисман зарар кўрган.
 
Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Matiz ёнғин Қашқадарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар