...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жамшид Кенжаев қотиллиги бўйича айбланувчиларнинг кўрсатмаси тингланди


18:43, 23.01.2019 Жамият
 10 145

Бугунги суд мажлисида бешта гувоҳ сўроқ қилинган.

Аввалроқ, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Aurum 898 тунги клубида эркин курашчи, халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаевнинг қотиллик иши юзасидан суд иши бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 23 январь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида навбатдаги суд эшитуви бўлиб ўтди. Унда давлат айбловчиси айблов хулосасини ўқиб эшиттирди.
 
Суд судланувчиларнинг кўрсатмалари тинглади. Бугунги суд мажлисида бешта гувоҳ сўроқ қилинган.
 
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Aurum 898” клубида эркин курашчи, халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев пичоқланди. Уни ўнга яқин клуб қўриқчилари уриб, калтаклаб, пичоқладилар.
 
Жамшид Кенжаев бир нечта жойига берилган пичоқ зарбалари билан 7-сонли шифохонага олиб борилган, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
 
Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан Ш.Қиличовга ЖКнинг 25-, 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш очганди. Бу воқеалардан кейин Тошкентдаги клублар фаолияти устидан назорат кучайтирилди. “Aurum 898” клуби ёпилган.
 
Судланувчилар курсисидан Aurum 898 тунги клубининг қўриқчилари Шодали Қиличов, Саидазим Камолиддинов, Алижон Ҳамраев ва Жаҳонгир Ёрқулов жой олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жамшид Кенжаев Aurum 898 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар