...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Aurum 898” клуби ёпилди. Бу ерда янги спорт маркази очилади


14:45, 13.08.2018 Жамият
 15 460

13 август куни Тошкентдаги бошқа ишратхоналар – тунги клуб ва барларда ҳам рейд ўтказилиши режалаштирилган.

“Aurum 898” клуби фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” мухбири клубга бориб, маълумот тўплади. Айни дамда клуб биносида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан иш олиб борилмоқда. Воқеа жойидан йўлланган фотосуратлар ва маълумотларга қараганда, клуб пештоқидан дискотеканинг номи олиб ташланган, реклама беннерлар ахлатга отилган.
 
“Qalampir.uz” манбасининг маълум қилишича, клуб фаолияти тўхтатилиб, бинода таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ерда ё боулинг ўйингоҳи, ё спорт соғломлаштириш маркази очилиши кўзда тутилган.
 
Бугун, 13 август куни Тошкентдаги бошқа ишратхоналар – тунги клуб ва барларда ҳам рейд ўтказилиши режалаштирилган. Ҳуқуқ-тартибот органларига келиб тушаётган мурожаатлар асосида уларнинг кўпчилиги фаолияти тугатилади.
 
Жамшид Кенжаевга келсак, янги аниқланган маълумотларга кўра, у билан боғлиқ жанжалли ҳолат биринчи бор қайд этилмаган. Марҳум бундан аввал ҳам қонли воқеаларда иштирокчи бўлгани айтилмоқда. Ички ишлар ходимлари томонидан маълум қилинишича, йигит шу куни бир эмас, икки пичоқ билан клубга киришга уринган ва қўриқчилардан бирига тарсаки туширгач, жанжал чиққан.
 
Хабарингиз бор, бу воқеа Юнусобод туманида содир бўлганди. Айни дамда, Абдулла Қодирий кўчасига иккита 24 соат фаолият юритаётган қўриқлаш хизмати буткаси ўрнатилган.


 
Воқеалар ривожини “Qalampir.uz”да кузатиб боринг. 

Теглар:Aurum Жамшид Кенжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар