...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаолияти нимадан иборат: Ҳуқуқбузарликнинг олдини олишми ёки тадбиркорлик билан шуғулланиш?


14:33, 13.08.2018 Жамият
 3 711

Ҳудудга кириб келаётган бегона шахс¬лар ҳамда автотранспорт воситалари махсус китобга рўйхатга олиниши керак.

Ўзбекистоннинг барча туман, шаҳар ва маҳалларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида жамоатчилик назорат масканлари ташкил этилган.
 
Самарқанд шаҳрида эса ушбу маскан ўзгача аҳамият касб этмоқда. Жумладан, шаҳарнинг “Амир Темур” ва “Зулфия” маҳаллаларида ташкил этилган жамоатчилик назорат масканида пойабзал таъмирлаш устахонаси ва салқин ичимликлар савдоси фаолият кўрсатмоқда.
 
Ваҳоланки, ҳар бир жамоатчилик назорат маскани кузатув камераси билан таъминланган бўлиши, нав­батчиликда турган киши томонидан ҳудудга кириб келаётган бегона шахс­лар ҳамда автотранспорт воситалари махсус китобга рўйхатга олиниши керак.
 
Маълумот ўрнида, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жамоатчилик назорат масканлари ташкил этилган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида  хабар берган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:Жамоатчлик назорати маскани ИИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар