...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди


14:18, 31.08.2016 Олам
 2 515

24 август куни Италиянинг марказий вилоятларида 6.2 магнитудагача зилзила юз берди ва бунинг оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.

Аввалроқ, 24 август куни Италиянинг марказий вилоятларида 6.2 магнитудагача зилзила юз бергани ва бунинг оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ер қимирлаши учта вилоят – Лацио, Умбрия ва Маркеда бинолар зарарланишига сабаб бўлган.
 
AGI нашрининг хабар беришича, зилзила оқибатида вайрон бўлган бинолар орасидан одамларни қидириш ишлари давом этмоқда.  Айни дамда ер қимирлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 293 нафарга етди. 
 
Лацио вилоятидаги Аматриче зилзиладан энг кўп талофат кўрган шаҳар ҳисобланади. Биргина мазкур ҳудудда 230 киши табиат ҳодисасининг қурбонига айланди.
 
Аматричеда зилзила оқибатида ҳалок бўлган одамларнинг дафн маросимларида Италия президенти Сержо Маттарелла ва бош вазир Маттео Ренци иштирок этишди.  
Руслан Сулаймонов
 

Теглар:Италия Зилзила Аматриче 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!