...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулдаги терактни ким уюштиргани маълум бўлди


12:47, 12.12.2016 Олам
 5 776

Адана ва Диёрбакирда юз берган портлашлар ҳам бир гуруҳга тегишли бўлиб чиқди.

10 декабрь куни Истанбулнинг Бешиктош туманида юз берган портлаш оқибатида 39 киши вафот этди. Ўнлаб кишиларнинг яраланишига сабаб бўлган мудҳиш воқеани “Курдистоннинг озодлик лочинлари” гуруҳи ўз бўйнига олди. Бу ҳақда Туркиянинг “Turkish Minute” агентлиги хабар бермоқда.
 
Қурбон бўлганларнинг 30 нафарини полиция вакиллари ташкил этади. 166 нафар яраланган кишилардан айримларининг саломатлиги оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
 
Курдлар гуруҳи, шунингдек, шу йил 4 ноябрда Диёрбакирда содир этилган портлашни ҳам ўз бўйнига олган. Теракт 11 кишининг ўлимига сабаб бўлганди.
 
Бундан ташқари, курдлар 24 ноябрда Адана шаҳрида рўй берган террорчилик ҳаракатини ҳам амалга оширганлигини тан олган. Аданада автомобиль портлаши оқибатида 2 киши қурбон бўлганди.
 
Туркиядаги маҳаллий курдларнинг “Курдистон озодлик лочинлари” гуруҳининг қуролланган аъзолари мамлакат жануби-шарқида мустақил давлат барпо этиш учун кураш олиб боришмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Туркия Истанбул Бешиктош теракти Курдистон озодлик лочинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!