...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда яна портлаш рўй берди


10:37, 07.10.2016 Олам
 3 239

Миналанган мотоцикл полиция участкаси яқинида ҳаракатга келтирилган.

6 октябрь куни Истанбулнинг Бахчелиэвлер туманида миналанган мотоцикл портлатилди. Шаҳар губернатори Восип Шаҳиннинг айтишича, мотоциклдаги портловчи восита полиция участкасига яқин ҳудудда ҳаракатга келтирилган. Портлаш оқибатида 10 киши жароҳат олган, дея хабар бермоқда РИА Новости. Жабрланганларнинг аҳволи оғир эмас.
 
Айни вақтда полиция кўчага ўрнатилган кузатув камера ёзувини синчиклаб ўрганмоқда. Улар воқеа жойидан бошқа мотоциклда қочиб кетган шубҳали шахсни қидиришяпти. Хозирча портлашни амалга оширган шахс ҳақида аниқ маълумот беришнинг имкони йўқ.
 
Истанбулдаги Отатурк Халқаро аэропорти яқинида юз берган портлашдан сўнг, Фотиҳ кўчасига дарҳол тез ёрдам хизмати етиб келган. Кўча йўллари ёпиб қўйилди. Воқеа жойида мутахассислар иш олиб бормоқда.   
Дурдона Расулова

Теглар:Истанбул Портлаш Теракт Отатурк аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!