...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг кенжа қизи нега хорижда қоляпти?


16:32, 15.02.2018 Жамият
 38 293

Бу орада Лола Каримованинг айрим сабабларга кўра, отасининг қабрини кўргани кела олмаслиги ҳақидаги гаплари кўпчиликнинг яна эътиборини тортди. Каримова-Тилляева қаерда, нима билан банд?

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси,  Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тилляева жорий йилнинг 3 февралидан бошлаб, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили сифатидаги фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Лола Каримова 30 январь куни отаси – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан мамлакат бўйлаб ташкил этилган тадбирларда, хусусан Қашқадарёдаги ҳайкал, Самарқанддаги Ислом Каримов мақбараси очилиш маросимида иштирок этмади. Ижтимоий тармоқлар орқали бу ҳақида ёзаркан, отасининг қабри бошига бора олмаслигининг ўзига яраша сабаблари борлигини маълум қилганди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ислом Каримовнинг тўнғич қизи, собиқ Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовага нисбатан бир қатор айбловларни эълон қилган эди. Бу орада Лола Каримованинг айрим сабабларга кўра, отасининг қабрини кўргани кела олмаслиги ҳақидаги гаплари кўпчиликнинг яна эътиборини тортди. Каримова-Тилляева қаерда, нима билан банд?
 
Кеча, 14 февраль куни Лола Каримова-Тилляева турмуш ўртоғи Темур Тилляева билан тушган суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси жойлаштириб, айни дамда Франциянинг Париж шаҳрида эканини маълум қилди. Сурат остига у қуйидагича изоҳ қолдиради:
 
“Ҳар бир кунингизда меҳр-муҳаббат туйғуси учун ўрин бўлсин. Меҳр-муҳаббат барча ерда мавжуд бўлсин. Шунда, шубҳасиз, олам ҳам янада яхши томонга ўзгаради. Ушбу байрам инсониятга хос бўлган энг гўзал туйғулардан бирини ҳис этиш ва улашиш имконидир”.
 
Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирларда Каримовлар оиласидан Татьяна Акбаровна Каримова иштирок этган эди.
 
Бундан бироз аввал эса Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовнинг ўғли Ислом Каримов Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилганди. 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Темур Тилляева Гулнора Каримова Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар