...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: МХХ Сурияда террорчилик билан шуғулланган Самарқандлик 25 яшар йигитни қўлга олди


16:16, 15.02.2018 Жамият
 8 600

Шерзод Қувондиқович Жўраев Сурия давлатида фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик гуруҳи аъзоси бўлган.

Турли диний эстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси Украинада қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди. Бунга оид видеолавҳа “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилди.
 
Унга кўра, Самарқанд вилояти Иштихон туманида 1992 йилда туғилган Шерзод Қувондиқович Жўраев Сурия давлатида фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик гуруҳи аъзоси бўлган.
 
У 2015 йилда турли даъватларга ишонган ҳолда Россияга кетади. У ердан Грузия ва Туркия орқали Сурияга бориб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” гуруҳига қўшилади ва ерда ҳарбий тайёргарлик машғулотларига жалб этилади.
 
Бу ҳақда Шерзод Жўраевнинг ўзи изоҳ бераркан, қаттиқ пушаймонлигини айтади.
 
Сўнгги пушаймон – ўзингга душман, дейди халқимиз. Шерзод Жўраев ёш бўлишига қарамай, бузғунчи ғоялар ортидан эргашиб йўлга чиқмаганда эди, бугун гулдек умрини ҳазон қилмаган бўларди. 

Теглар:Сурия Шерзод Жўраев МХХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар