...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов ҳиёбони Москвада “энг яхши лойиҳа” деб топилди


17:01, 25.10.2018 Жамият
 3 945

Москва мэри Сергей Собянин Каримов Фондига миннатдорлик ёрлиғини топширди.

Москва ҳукуматининг махсус комиссияси хулосасига кўра Марказий маъмурий округда жойлашган Ислом Каримов хиёбони 2018 йилда Россия пойтахтида инвестор ҳисобидан амалга оширилган энг яхши ободонлаштириш лойиҳаси деб топилди. Бу ҳақда Каримов Фондининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида хабар берилди.
 
Москва мэри Сергей Собянин Каримов Фондига ободонлаштириш дастурларини амалга ошириш ва шинам шаҳар муҳитини яратишга қўшган ҳиссаси учун алоҳида миннатдорлик ёрлиғини топширган.
 
“Каримов Фондининг барча ходимлари номидан Москва шаҳар ҳукумати ва Москва мэри жаноб Сергей Собянинга амалга оширган ёрдамлари ҳамда Фонд фаолиятини юқори баҳолаганлари учун самимий миннатдорлигимизни билдирамиз. Бу лойиҳа устида ишлаш биз учун катта шараф бўлди. Умид қиламизки, ушбу ҳиёбон москваликлар ва шаҳар меҳмонларининг севимли жойларидан бири бўлиб қолади”, дейилади Фонд хабарида.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга атаб ўрнатилган ёдгорлик Москва шаҳри марказида 18 октябрь куни инаугурация қилинди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ислом Каримов Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар