...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исконинг янги нархини эшитиб ҳайрон қоласиз!


18:17, 15.09.2017 Спорт
 5 406

Иско “Реал” билан 2022 йилга қадар бўлган шартномага имзо чекди.

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско “қироллик клуби” билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда “Реал” клубининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра, Иско “Реал” билан 2022 йилга қадар бўлган шартномага имзо чеккан.
 
Шунингдек, “қироллик клуби” Исконинг янги шартномасидаги товон пулини 700 миллион евро этиб белгилагайди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик ҳимоячи Марсело ҳам “Реал” билан амалдаги шартномасини узайтирганди.
 
Жорий йилнинг 3 август куни Франциянинг “ПСЖ” клуби “Барселона”га Неймарнинг 222 миллион евро товон пулини тўлаб, уни ўз таркибига қўшиб олганди. Бразлиялик ҳужумчи ҳозирги кунда дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади.
 
Агар қайсидир жамоа Искони сотиб олиш ниятида бўлса, уларга Неймар каби 3 та футболчини излаб топишни маслаҳат берган бўлардик.
 
Чунки Неймар 222 миллион евро турса, Исконинг трансфер нархи 700 миллион евро дея белгилаб қўйилган. Ундан ташқари “қироллик клуби” ўз футболчисини ушбу пулларга ҳам қўйиб юбориши амри маҳол.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Иско Неймар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!