...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқдаги тўй портлаш билан якунланди


11:55, 09.03.2017 Олам
 2 901

Дастлабки маълумотларга қараганда, портловчи воситаларни икки худкуш-террорчи ҳаракатга келтирган.

8 март куни Ироқнинг Тикрит шаҳри яқинида тўй маросими ўтказилаётган вақтда 2 та портлаш рўй берди. Нохуш воқеа сабаб 20 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди, 26 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда. Айрим манбаларда 30 киши вафот этганлиги айтилмоқда.
 
Дастлабки маълумотларга қараганда, портловчи воситаларни 2 худкуш-террорчи ҳаракатга келтирган. Маҳаллий ОАВлар босқинчилик ҳаракатини 4 нафар худкуш-террорчи амалга оширганлигини хабар қилди.
 
Ироқ ҳудудида ИШИД террорчилари бўлгани туфайли бу ерда хавф даражаси юқорилигича қолмоқда. Жангарилар доимий тарзда теракт ва босқинчилик ҳаракатларини амалга ошириб келадилар. 
Дурдона Расулова

Теглар:ИШИД Ироқ Тикрит Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!