...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқдаги референдумга минтақа давлатлари кескин норозилик билдирмоқда


16:38, 25.09.2017 Олам
 1 686

Минтақадаги айрим мамлакатлар ироқ курдлари билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларини узишини маълум қилган.

Сурия ташқи ишлар вазири Волид Муаллим Ироқ Курдистони мухтор вилоятида бўлиб ўтаётган мустақиллик референдумини тан олмасдигини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
 
Волид Муаллим Сурия давлат ахборот агентлигига орқали берган баёнотда “Биз фақат ва фақат бирлашган Ироқни давлат сифатида тан оламиз, Ироқнинг бўлиниши ҳеч қачон хоҳламаймиз”, деб таъкидлаган.
 
Шунингдек, минтақадаги айрим мамлакатлар ироқ курдлари билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларини узишини маълум қилган.
 
Барзоний ҳукумати томонидан ўтказилаётган референдум сабаб бироз олдин Эрон ва Ироқ Курдистони мухтор вилояти ўртасидаги чегара эшиклари ёпилганлиги — Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосимий томонидан маълум қилинган эди.
 
Минтақа мамлакатлари бу референдумни кескин қоралашда давом этмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ироқ Курдлар Референдум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!