...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқ Курдистонидаги референдум натижалари 72 соатдан кейин эълон қилинади


11:17, 26.09.2017 Олам
 1 379

Мустақиллик референдумида жами 3 миллион 305 минг киши қатнашган. Бу кўрсаткич умумий овоз берувчиларнинг 72 %ини ташкил қилади.

Ироқ Курдистони мухтор вилоятида бўлиб ўтган мустақиллик референдумида қатнашганлар — умумий овоз берувчиларнинг 72 %ини ташкил этган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
 
Кеча мухтор вилоятда яшайдиган араб ва туркман элатига мансуб аҳоли вакиллари ушбу референдумга “байкот” эълон қилишига қарамасдан Эрбил, Сулаймония ва Дуҳок каби шаҳарларида, шунингдек, Керкук ва Мосул вилоятининг баъзи туманларида референдум участкалари ўз фаолиятини бошлаган эди.
 
Ироқ Курдистони мухтор вилояти сайлов ва референдум комиссияси матбуот котиби Сирван Зирарий баёнотига кўра, мустақиллик референдумида жами 3 миллион 305 минг киши қатнашган. Бу кўрсаткич умумий овоз берувчиларнинг 72 %ини ташкил қилади.
 
Зирарий ўз баёнотида референдум натижалари 72 соатда кейин эълон қилинишини қўшимча қилди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ироқ Курдлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!