...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иорданияда автобус йўловчилари билан гаровга олинди


11:11, 19.12.2016 Олам
 2 023

Тахминан 10 кишидан иборат босқинчилар қўлга олинган.

Иорданиянинг Карак шаҳрида ўрнашиб олган бир гуруҳ террорчилар 18 декабрь куни автобус йўловчиларини гаровга олишди. Бундан аввал босқинчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига қарата ўқ очишган. Шундан сўнг, ўрта асрларга оид сарой ичига беркинишган. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Воқеа оқибатида 9 киши вафот этган. Улар орасида полициячилар билан бирга канадалик фуқаро ҳам бўлган. Умумий ҳисобда 29 киши тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган.
 
Маълумотларга кўра, автобус ичида сайёҳлар бўлган. Улар шу қасрни томоша қилиш учун келишаётган эди.
 
Ҳозирча жиноятчилар ким эканлиги аниқланмаган. 10 кишидан иборат босқинчилар террорчи гуруҳлардан бирига алоқадор, дея тахмин қилинмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Иордания Автобус Гаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!