...
МЕНЮ
ONLINE TV

Интернетда иш қидирувчилар, алданиб қолманг! Биринчи маслаҳат


13:25, 04.09.2017 Бу қизиқ
 2 289

Иш берувчилар зарур кадрларни, таъбир жоиз бўлса, чертиб-чертиб танлаб, синаб кўриш имкониятига эга. Ишсизлар ўртасида эса, гарчи улар бир-бирларини танимасаларда, кучли рақобат мавжуд.

Азиз ўқувчилар, “Бу қизиқ” туркумига оид мақолалар орқали турли мавзуларга мурожаат қилмоқдамиз. Навбатдаги мавзу интернет орқали иш қидирувчиларга аталган...
 
Марҳамат, интернет орқали иш қидирувчилар алданиб қолмаслиги ёки овора-сарсон бўлмасликлари учун эътиборингизга тақдим этилаётган 5 та маслаҳатнинг БИРИНЧИСИ билан танишинг!
 
Келинг, аввало қуйидаги саволларга жавоб бериб кўрайлик:
 
  • Иш қидираяпсизми?
 
  • Таниш-билишлардан тузукроқ иш суриштириб кўрдингизми?
 
  • Меҳнат биржасига мурожаат қилиб кўрдингизми?
 
  • Газета саҳифаларидаги иш ўринлари ҳақида эълонларни ўқидингизми?
 
  • Энди интернет саҳифалари орқали иш қидирмоқдамисиз?
 
  • Ишга таклиф этилган эълонлар жойлаштирилган сайтларни биласизми?
 
  • Интернетдаги эълонларнинг ҳаққонийлигига ишонасизми?
 
1-маслаҳат. Мутахассислигингиз ҳамда иш-тажрибангиздан келиб чиқиб иш ахтаринг...
 
Иш қидиришда дастлаб интернетга, яъни интернетдаги иш берувчилар эълонларига мурожаат қилиш ярамайди. Негаки, интернетдаги эълонларнинг ҳаққонийлиги кафолатланмаган!
 
Интернетда иш қидиришнинг салбий оқибатлари ҳақида бироз кейинроқ тўхталамиз. Ҳозирча биринчи маслаҳат — мутахассислигингиз ҳамда иш-тажрибангиздан келиб чиқиб иш ахтариш фаолиятига эътибор қаратинг!
 
Ҳар доим ҳам мавжуд иш ўринларига нисбатан иш излаб юрганларнинг сони кўп бўлган. Ҳатто 2–3 марта ва ундан кўпроқ... Бу айни ҳаётий ҳақиқат!
 
Демакки, иш берувчилар — зарур кадрларни, таъбир жоиз бўлса, чертиб-чертиб танлаб, синаб кўриш имкониятига эга.
 
Ишсизлар ўртасида эса, гарчи улар бир-бирларини танимасаларда, кучли рақобат мавжуд.
 
Шунинг учун, биринчи навбатда, таҳсил олган мутахассислигингиз, илгари маълум йўналишда иш тажрибасига эга бўлсангиз, билим-тажрибангизга кўра иш қидиринг!
 
Бунинг учун газета эълонларини ўқиб чиқиш, интернет саҳифаларини титиб чиқиш шарт эмас. Тўппа-тўғри яшаш манзилингизга яқин, фаолияти билан сиз аввалдан таниш бўлган корхона-ташкилотга ташриф буюринг.
 
Ҳужжатларингизни кадрлар бўлимида қолдириб, раҳбар лавозимларидаги мутахассис қабулида бўлишга эришинг.
 
Бундай “ташрифлар” сони ўртача 3–5 тага етганда сизга маъқул бўлган бирорта иш таклифи чиқиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
 
Азиз ўқувчи, гарчи сизга тавсия этилаётган ушбу маслаҳатлар бу борадаги янги “кашфиёт” бўлмасада, бу биринчи маслаҳат эди. Мазкур туркумнинг навбатдаги маслаҳатлари билан танишишни унутманг! 
Улуғ БЕК 

Теглар:Интернет Иш қидириш Меҳнат биржаси Газета эълонлари Мутахассислик Иш-тажриба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!