...
МЕНЮ
ONLINE TV

Instagram’дан репортаж: Наманганда биринчи қор ёғди


20:02, 08.01.2019 Бу қизиқ
 7 123

Ижтимоий тармоқларда эса водийнинг қорга бурканган ҳолатдаги суратлари тарқала бошлади.

Бугун, 8 январь куни Фарғона водийсида қор ёғди. Водийда ҳаво ҳарорати 0 даражагача тушиб кетган. Шамол тезлиги эса соатига 14 кмга етди.
 
Ҳозирда қор ёғиши тўхтаган. Аммо Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага Қамчиқ довонида яна қор ёғиши мумкин.
 
Ижтимоий тармоқларда эса водийнинг қорга бурканган ҳолатдаги суратлари тарқала бошлади. Эътиборингизга шу суратларнинг энг сараларини тақдим этамиз.








 


Таъкидлаш керакки, Наманганда бу қишда биринчи марта қор ёғди. Умид қиламизки, қиш давомида ҳали яна қор ёғади.










 
Шу билан бирга автомобиль ҳайдовчиларини йўлларда эҳтиёткорроқ бўлишга чақирамиз. Қор ёғгач, йўллар ҳам музлайди ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қийинчиликлар туғдиради.









Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Водийда қор биринчи қор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!