...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инсон тана аъзолари нархи Европада қанча туришини биласизми?


17:52, 08.12.2017 Бу қизиқ
 16 236

Одам қанча туриши мумкин? Тиниб тинчимаган одамлар буни ҳам ҳисоблаб чиқишибди.

Бозор иқтисодиётида, ҳамма нарсанинг нархи борлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Сотилмаган нарса қолмади. Ўзингизга ёққан товарнинг нархини келишсангиз, пулини тўласангиз бўлди, у сизники. Хўш, одамчи?! Одам қанча туриши мумкин? Тиниб тинчимаган одамлар буни ҳам ҳисоблаб чиқишибди. Улар тақдим этган маълумотларни кўриб, ўзингизнинг “катта хазина” эканлигингизни англайсиз! Лекин, сиз бу нархларга учиб, бойлик васвасасига тушманг, ҳеч бир аъзоингизни сотишни хаёлингизга ҳам келтирманг!!!

Демак, бошладик...

Ингичка ичак – 2 500 $



Кўплар ўзлари еган овқатни ошқозонда ҳазм бўлади, деб хато ўйлайдилар. Асло йўқ, бу жараён асосан ингичка ичакда рўй беради, айримларда эса, бу борада муаммолар бўлиши мумкин. Замонавий транспаланталогия, юқорида келтирилган маблағ эвазига муаммодан халос бўлиш имконини беради.
 
Кўзнинг шоҳ пардаси – 5 000 $



Кўриш билан боғлиқ муаммолар жиддийроқ саналади. Кўп ҳолларда кўзнинг шоҳ пардаси керак бўлиб қолади ва уни топиш қийинроқ. Кўзнинг шоҳ пардасини кўчириб ўтказиш амалиётини бундан юз йил олдин амалга оширишган. Ўша вақтларда қандай қилиб буни амалга оширгани эса, ҳалигача жумбоқ?! Бугунги кунда пластик жарроҳлик ўтказадиган махсус клиникалар, кўзнинг шоҳ пардасини оғриқсиз ва амалда хавфсиз кўчириб ўтказишни таклиф қилиши мумкин. Лекин, бу арзон эмас...
 
Тухум ҳужайралар – 7 500 $



Бугунги кунда, бепуштлик муаммоси европаликларни ҳаммадан ҳам кўпроқ қийнамоқда. Уларнинг бахтини қарангки, врачлар донорларнинг тухум ҳужайраларидан фойдаланиб, бу кўнгилсиз муаммонинг олдини олиши мумкин.
 
Ошқозон ости бези – 10 000$


Ошқозон ости безининг энг муҳим вазифаларидан бири – инсулин ишлаб чиқаришидир. Агар одамда бу аъзонинг ишлаши бузилса, қандли диабетга олиб келиши мумкин. Жуда кўплар диабет билан яшаб ўтмоқда, лекин, ортиқча маблағ бўлса бу муаммодан қутулиш учун, уни кўчириб ўтказишга эришиш мумкин.
 
Илдиз ҳужайралар 13 000 $



Тиббиётда жуда ҳам қадрланадиган аъзо, бу – илдиз ҳужайралардир. Айнан, саратонни даволашда илдиз ҳужайрани кўчириб ўтказишдан кенг фойдаланилади. Бир литр илдиз ҳужайра, жуда ҳам қиммат туради. Чунки, мос келадиган донорни топиш катта муаммо.  
 
Ўпка – 20 000 $



Одамнинг танаси бўйлаб кислород етказиб берадиган муҳим орган. Афсуски, кейинги пайтларда, ўпка касалликлари кўпайиб бормоқда ва донорлар ҳам етарли эмас. Чунки, одам ўлганидан икки соат ўтгандан сўнг, ўпкадан фойдаланиш мумкин бўлмай қолади. Шунинг учун, шифокорлар донорнинг ўпкасини кўчириб ўтказиш жараёнида мўъжизакор равишда, тезкор ишлашлари керак.  Бу аъзонинг нархи қимматлигининг сабабларидан бири ҳам шунда.
 
Жигар — 120 000 $



Жигар организмдан токсинларни чиқариб ташлаш, иссиқлик алмашувини назорат қилиш, организмда модда алмашинуви ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш каби, ҳаёт учун жуда муҳим вазифаларни бажаради. Шифокорлар аллақачон, донор жигарининг  бир қисмини олиб, беморга кўчириб ўтказишни амалиётда қўламоқдалар. Шунга қарамасдан, жигар танадаги энг қиммат аъзолардан бири ҳисобланмоқда.
 
Юрак – 250 000 $



Лекин, юракни кўчириб ўтказиш билан боғлиқ муаммолар жуда кўп. Юракни кўчириб ўтказиш ҳали ҳам хавфли ҳисобланади, чунки кўпгина ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин. Одатда, кўчириб ўтказилган юрак ҳам кўпи билан, 5,7 йил хизмат қилиб бера олади. Лекин, бу борада ҳам навбат кутаётганлар камаётгани йўқ. Чунки, ҳамма ҳам бир нафас бўлсада кўпроқ яшашни хоҳлашади-да.
 
Буйрак – 70 000 $



Буйракларини машина ёки квартирага алмашиниш ҳақидаги ҳазиллар, асосга эга. Чунки одамларда буйракнинг ишламай қолиши тез-тез учрайди. Транспалантология амалиётида бўладиган кўчириб ўтказишларнинг 75 % ни буйракни кўчириб ўтказиш ташкил қилади. Шундан келиб чиқиб, донорлар ҳам бунча пулни сўрашлари ажабланарли эмас!
 
Бош – 5 000 000 $


Алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирги кунга қадар, инсонларнинг бошини кўчириб ўтказиш бўйича биронта ҳам жарроҳлик амалиёти ўтказилмаган. Аммо, америкалик шифокор денгиз чўчқалари ва итларнинг бошини кўчириб ўтказиш бўйича, амалиётни муваффақиятли якунлаган. Келгуси йилда биринчи марта, одамнинг бошини кўчириб ўтказишни синаб кўришни ваъда қилган. Одамнинг бошини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти учун, тахминан 12 миллион доллар сарфланиши айтилмоқда. Шундан, донорга 5 миллион доллар берилади, дейилган. Қизиқ, донорга бу пуллар нима учун керак бўлиши мумкин?
 
Интернет материаллари асосида тайёрланди

Теглар:Инсон тана аъзолари Тана аъзоларини кўчириш Тана аъзолари нархи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Рустам
10:44 09.12.2017

Ушбу мақолани ёзишдан аввал, сайтга жойлаштиришдан аввал бир оз ўйланиб кўриш тўғри бўлар эди. "катта хазина”, "машина ёки квартирага алмашиниш" каби сўзлар билан буни "касал", "ҳаётда ўзини ўрнини топа олмаётган", "енгил пул топиш илинжидаги" "маҳлуқлар"га (мен уларни инсон дея олмайман) имконият йўлини кўрсатиб бермаяпсизми? Бугун йўқолаб қолаётган ёш болалар, кишилар камми?. Бундан бир неча йиллар аввал Бухорода "орган" учун нимталанган ва чиқинди қутисидан тана аъзолари топилган ҳолат менинг хавотиримга исбот бўла олмайдими?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!