...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иноятов Халқаро тадбирга вазир бўлиб кириб, оддий одам бўлиб чиқди


00:23, 21.06.2018 Жамият
 14 348

Халқ таълими вазирлиги мансабдорлари ҳам вазир ва унинг уч ўринбосари ишдан олингани ҳақида ОАВдан хабар топган. Тез суръатларда рўй берган ушбу тайинлов нафақат тизимдагиларни, балки ОАВни, оддий ўқувчиларни ҳам шошириб қўйди, десак муболаға бўлмайди.

Аввалроқ, 19-23 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида илк маротаба умумий ўрта таълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанларидан Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 20 июнь куни кечки соатларда ушбу олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимида 2013 йилдан буён ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов ва унинг 3 нафар ўринбосарлари – биринчи ўринбосар Қодирбой Бектурдиев, ўринбосарлар Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев иштирок этаётган эди.
 
Иноятов тадбирда Халқ таълими вазири сифатида сўзга чиқиб, нутқ сўзлаган, олимпиада қатнашчиларига омад тилаб, мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илк бор ўтказилаётганини қайд этган.
 
Улуғбек Иноятов олимпиада очилиш маросимига Халқ таълими вазири бўлиб кириб, оддий одам сифатида чиқди. Бу ҳолат унинг уч нафар ўринбосари билан ҳам кузатилди. Улар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов томонидан ўтказилган йиғилишда иштирок этмаган ва лавозимидан озод этилишидан ҳам бехабар бўлган. Айни дамда улар келгуси фаолиятини қайси ташкилотда давом эттириши маълум эмас. Ҳатто, тахминлар ҳам йўқ.
 
Халқ таълими вазирлиги мансабдорлари ҳам вазир ва унинг уч ўринбосари ишдан олингани ҳақида ОАВдан хабар топган. Тез суръатларда рўй берган ушбу тайинлов нафақат тизимдагиларни, балки ОАВни, оддий ўқувчиларни ҳам шошириб қўйди, десак муболаға бўлмайди.
 
Маълумот ўрнида, илк бор ўтказилаётган Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадада қатнашиш учун бугун Самарқандга Россия, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларидан вакиллар ташриф буюрди. Унда ушбу мамлакатлар ҳамда Ўзбекистоннинг 45 нафар иқтидорли ўқувчилари физика ва астрономия фанлари бўйича беллашади.

Теглар:Улуғбек Иноятов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар