...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ таълими вазири лавозимини тарк этди. Унинг фаолиятини Бош вазир жиддий танқид қилган эди


19:40, 20.06.2018 Жамият
 9 832

Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ўрнига янги раҳбар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов лавозимини тарк этди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрининг ишончли манбаси маълум қилган.
 
Унга кўра, Бош вазир ўринбосари, Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари Комплекси раҳбари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Улуғбек Иноятов ишдан олинган. Халқ таълими вазирлигининг янги раҳбари этиб Шерзод Ҳотамович Шерматов тайинланган.
 
Маълумот учун, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Ҳотамович Шерматов февралда ўз вазифасидан олиниб, Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарига ўринбосар этиб тайинланган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг фаолияти қаттиқ танқид қилинган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Халқ таълими Улуғбек Иноятов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар