...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Бош прокурори Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашди


19:34, 20.06.2018 Жамият
 2 032

Бош котиб Ўзбекистондаги янгиланишлар жараёнига тўхталиб, бу ўз ўрнида бутун Марказий Осиё минтақасига ижобий таъсир этаётганлиги таъкидлади.

15 июнь куни Бош прокурор Отабек Муродов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер билан учрашди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, Бош котибга Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, терроризм ва коррупцияга қарши курашиш, тадбиркорлик ва инвестицияларни ривожлантириш соҳаларида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилган.
 
Томас Гремингер Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида баён этган ташаббусларини қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаб, жумладан, ЕҲХТ раҳнамолигида июнь ойида Тошкентда экстремизмга қарши курашишда ёшларнинг роли борасида ўтказилган халқаро анжуман аҳамиятини эътироф этди. Гремингер Ўзбекистонда шиддат билан кечаётган янгиланишлар жараёнига тўхталиб, бу ўз ўрнида бутун Марказий Осиё минтақасига ижобий таъсир этаётганлиги таъкидлади.
 
Бошқа барча соҳаларда янгиланишлар учун негиз сифатида ҳуқуқий ислоҳотлар ва қонун устуворлигини таъминлаш ниҳоятда муҳимлигини тасдиқлаган ҳолда, Бош котиб бу йўналишда Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини келгусида ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.
 
Тарафлар ЕҲХТнинг ҳар уч йўналишини қамраб олувчи ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.
 
Ташкилотнинг мазкур соҳалар бўйича платформаси ва воситалари ҳамда тўпланган экспертлик салоҳияти Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар жараёнида қўлланилиши таъкидланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Отабек Муродов Томас Гремингер Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар