...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ таълими вазири: "Мажбурий меҳнатга қарши чиқишга менда журъат бўлмаган!"


20:31, 17.04.2018 Жамият
 6 519

"Аввалги ура-урачилик даври ўтди, бугунги даврга мослашиш керак", дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 17 апрель куни ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий соҳа вакилларининг мажбурий меҳнатга жалб этилишига чек қўйиш юзасидан берган топшириқлари ҳақида сўз бормоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ҳам сўз олиб, ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши юзасидан шундай деди:

"Менда мажбурий меҳнатга қарши чиқишга журъат, қатъият етишмаганини тан оламан. Ҳатто, бунга ўзим ҳам бош бўлганман. Чунки аввалги сиёсатнинг талаби шундай эди, буни ватанпарварлик деб ҳам тушунганман. Биз зиёлилар четда туришимизга бошқача қараларди. Бугунги ўзгаришларга мослаша олмадик".

Вазир ўз сўзи давомида фожиавий ўлим топган Самарқандлик ўқитувчи  Диана Енекеева иши юзасидан шахсан Самарқандга бориб, йиғилиш ўтказганини, ўқитувчиларни ободонлаштиришга мажбуран чиқариш бўйича ҳеч қандай расмий ҳужжат бўлмагани, оғзаки топшириқ берилгани ва бунга бош бўлганлар ишдан олинганини айтди.
Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари

Теглар:Улуғбек Иноятов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар