...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ таълими вазирлигида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди


19:57, 20.06.2018 Жамият
 9 388

Алишер Саъдуллаев лавозимида қолдирилди. Аммо собиқ Халқ таълими вазирининг ўринбосарлари ишдан олинди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ишдан олингани ва унинг ўрнига Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Шерзод Шерматов тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Qalampir.uz” интернет нашрининг манбалари бераётган маълумотларга кўра, бош вазир ўринбосари, Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари Комплекси раҳбари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Улуғбек Иноятовдан ташқари, унинг уч нафар ўринбосари – биринчи ўринбосар Қодирбой Бектурдиев, ўринбосарлар Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаевлар ҳам ишдан бўшатилган.
 
Янги вазир Шерзод Шерматовнинг биринчи ўринбосари вазифасини Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев бажарадиган бўлди.
 
Шунингдек, бугунга қадар Инновацион ривожланиш вазири сифатида ишлаб келаётган Отабек Назиров ва Алишер Умаров вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида фаолиятини бошлайди. Айтишларича, Халқ таълими вазирининг ўринбосари Алишер Саъдуллаев лавозимида қолдирилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Халқ таълими вазирлиги Улуғбек Иноятов Алишер Саъдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар