...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезиянинг марказий қисми сув остида қолди


13:31, 24.12.2016 Олам
 2 562

Индонезияда 2017 йил 4 январга қадар Фавқулодда вазият ҳолати эълон қилинди.

Индонезиянинг марказий қисмида кузатилаётган кучли сув тошқини сабаб 100 мингдан зиёд киши ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.  
 
Маълумотларга кўра, сув тошқини туфайли асосий аэропорт ҳам вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатди.
 
Табиий офат 20 мингдан зиёд уйлар, 2 та кўприк, 60 дан ортиқ тиббиёт муассасаларини вайрон қилган. Шунингдек, алоқа ва электр узатиш тизимида ҳам узилишлар юзага келди.
 
Табиий офатларни бартараф этиш бошқармаси вакиллари сув тошқини юзага келган ҳудудда 2017 йил 4 январга қадар Фавқулодда вазият ҳолати эълон қилинганлигини айтиб ўтишди.
 
Қутқарувчилар билан бирга полиция вакиллари ва аскарлар табиий офат оқибатида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш операциясини бошлашган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Индонезия Сув тошқини Табиий офат Фавқулодда вазият 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!