...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда кўприк қулаб тушди. Қурбонлар бор


13:20, 17.10.2016 Олам
 3 224

Индонезиянинг Бали ороли яқинидаги кўприкнинг қулаши оқибитида 9 нафар одам ҳалок бўлди.

Расмийларнинг айтишича, Бали ороли яқинидаги кўприкнинг қулаши оқибатида 9 нафар одам ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар жароҳатланган.
 
Индонезияда офатларни камайтириш миллий агентлиги матбуот котиби Сутопо Пурво Нугроҳонинг айтишича, Нуса Лембонган ва Нуса Сенинган оролларини боғлаб турувчи “Сариқ Кўприк” якшанба – 16 октябрь куни тунда қулаб тушган.
 
Хабарларга кўра, ҳодиса диний маросим вақтида содир бўлган. Маросим ушбу кўприкда ўтказилаётган эди.
 
“Қурбонлар орасида 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар ҳам бор”, дейди Нугроҳо.
Мухторбек Абдуллаев
 

Теглар:Кўприк Индонезия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!