...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомали Раҳмон уч нафар амалдорни вазифасидан озод қилди


17:49, 28.11.2017 Олам
 3 093

Имомали Раҳмон мамлакат ҳудудига олиб келинаётган гўшт маҳсулотларининг сифати пастлигини, айрим ҳолларда истеъмолга яроқсиз эканлигини таъкидлаган.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, Имомали Раҳмон Республика ҳукуматининг навбатдаги мажлисида мамлакатга олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, парранда гўштининг сифати лозим даражада назорат қилинмаётганидан ўз норозилигини билдирган.
 
Имомали Раҳмон мамлакат ҳудудига олиб келинаётган гўшт маҳсулотларининг сифати пастлигини, айрим ҳолларда истеъмолга яроқсиз эканлигини таъкидлаган.
 
Шу сабабли Тожикистон Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва савдо инспекцияси Агентлиги директори Ибодулло Қурбониён, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринар назорати хизмати бошлиғи Шерали Вазиров, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария ва эпдемиология назорати хизмати бошлиғи Холмаҳмад Каримзодалар эгаллаб турган лавозимдан озод қилинган.     
Обил Сафаров

Теглар:Имомали Раҳмон Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!