...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг маданий меросига қаратилган навбатдаги Халқаро медиа-форум иш бошлади


17:15, 28.11.2017 Жамият
 1 891

Медиа-форумда “Шарқ ёзма ёдгорликлари дурдоналари” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Электорон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси томонидан 28-29 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги  “MEDIA HALL”да “Ўзбекистон маданий мероси” мултимедиа лойиҳаси доирасида “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси – маърифатли келажак пойдевори” мавзуидаги халқаро медиа-форум ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 28 ноябрь куни соат 10:00 да Халқаро медиа-форум иши старт олди.
 
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА), Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси, Ўзбекистон Фанлар академияси,  “Zamon press Info” нашриёт уйи, “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги, “Караван-ТВ” телеканали, “Севимли-ТВ” онлайн интернет телеканали томонидан ташкил этилган Халқаро медиа-форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари Камола Оқилова, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси раиси Фирдавс Абдухолиқов, кўплаб мамлакатлар элчихоналар ва дипломатик корпуслари вакиллари, олимлари, тадқиқотчилар иштирок этди.
 
Медиа-форумда “Шарқ ёзма ёдгорликлари дурдоналари” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
 
“Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳаси доирасида  чоп этилган навбатдаги бешта китоб-альбомнинг тақдимоти ўтказилди. 49 та давлатнинг 136 та музей ва кутубхоналарига ушбу китоб-альбомлар тантанали топширилди.
 
Китоб-альбомда VI жилд М.И.Глинки номидаги музей тўпламидаги мусиқа асбоблари ва нота ёзувларининг ноёб намуналарига, VII жилд Россия Федерацияси Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти ёзма меросининг энг қимматбаҳо ёдгорликларига, VIII жилд Давлат Эрмитажи тўпламларига, X жилд Давлат тарих музейи ва Бутунроссия амалий безак ва халқ санъати тўплаимга бағишланган. Мазкур сериядан биринчи марта И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида сақланаётган, маданий меросга бағишланган альбом (IX жилд) жой олган. Унда Туркистон авнгардининг ноёб асарлари тақдим этилади.
 
Халқаро медиа-форум доирасида 2018 йилда чоп этилиши режалаштирилаётган китоб-альбомлар ва фильмлар муҳокама этилди. Ушбу китоблар Буюк Британия, Россия, Франция, Туркия, Ўзбекистон ва Япония  тўпламларида сақланаётган Ўзбекистоннинг осору атиқаларига бағишланади.
 

Теглар:Медиа-форум ЎзЭОАВМА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар