...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Культура” телеканали Ўзбекистон тарихига оид фильм суратга олмоқда


17:26, 24.07.2017 Жамият
 2 231

Бугун “Культура” телеканалининг суратга олиш гуруҳи ва ЎзЭОАВМА, Конрад Аденаур номли Марказий Осиё Фондининг ҳудудий вакили (ГФР) Томас Кунце иштирокида интервьюни суратга олди.

Россиянинг “Культура” телеканали “Ўзбекистон: қўлга киритилган топилмалар” ҳужжатли фильмини суратга олиш ишларига киришди. Бир соатга мўлжалланган мазкур ҳужжатли фильм Россиянинг “Культура” телеканали, Ўзбекистон электорон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси  ва “Караван-ТВ” ҳамкорлигида суратга олинади. Фильмда замонавий Ўзбекистоннинг бир неча асрлик анъаналари ва донишмандларининг ақл-заковати билан ҳамоҳанг равишда ривожланиб бораётгани ҳақида сўз боради.
 
“Ўзбекистон ҳар доим турли динга ва маданиятга эътиқод қилувчи одамлар аҳил-иноқликда яшайдиган толерант ҳудуд бўлиб келган. Бунга суратга тушириш режалаштирилган Самарқанд шаҳрида жойлашган авлиё Даниил мақбарасини, Тошкент шаҳридаги католик ва православларнинг Успенский соборини  мисол келтиришимиз мумкин. Бироқ ҳужжатли фильмнинг асосий ғояси ва лейтмотиви мамлакатдаги энг бой маданий ва тарихий мерос ҳисобланган, Ўзбекистон олимлари томонидан ўрганиб келинган энг қадимий ёдгорликлар ёзуви ҳисобланади. Биз сизга ота-боболар ва муқаддас Ислом анъаналарига содиқ ҳолда замон билан ҳамнафас равишда ривожланиб бораётган Ўзбекистон ва унинг халқи ҳақида ҳикоя қиламиз”, деди фильм режиссёри Валерий Белов.
 
Фильм продюсери Фирдавс Абдухолиқов ЎзЭОАВМА учун бу Россия телекомпанияси билан  навбатдаги фильмни суратга олиш лойиҳаси бўлганлигини таъкидлади:


 
“Биз илгари ҳам машҳур “Мастерская” кинокомпанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон. Қумликлар марвариди”  ва Қорақалпоғистон ҳақидаги “Вақт қумликлари аро” номли ҳужжатли фильмларни суратга олганмиз. “Культура-Россия” телеканали билан қилган ҳамкорлигимиз Республикамизнинг мустақиллик байрами учун муносиб совға бўлади, деб умид қиламиз”.
 
“Ўзбекистон: қўлга киритилган топилмалар” ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтади. Шу билан бирга съёмка жараёнида табиат манзараларидан, кино ва фото ҳужжатлардан, музей артефактларидан, шахсий архив ва архив кадрлардан фойдаланилади. Фильмда машҳур архитекторларнинг, олимларнинг, тарихчи ва хаттотларнинг, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг интервьюлари янграйди.
 
Бугун “Культура” телеканалининг суратга олиш гуруҳи ва  ЎзЭОАВМА, Конрад Аденаур номли Марказий Осиё Фондининг ҳудудий вакили (ГФР) Томас Кунце иштирокида интервьюни суратга олди.

Теглар:Культура телеканали ЎзЭОАВМА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар