...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни телефон орқали табриклади


14:49, 24.07.2017 Олам
 2 516

Суҳбатда Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни 60 ёшни қаршилагани самимий табриклади.

Бугун, 24 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди.
 
Суҳбатда Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни туғилган кунининг 60 йиллиги билан самимий табриклади. Шунингдек, у Шавкат Мирзиёев мамлакат раҳбари сифатида самарали ҳаракат қилаётганини ҳамда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий соҳада барқарор ривожланишини таъминлаётганини таъкидлади.
 
Мулоқотда Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатларини такомиллаштириш, қўшничилик, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва бу жараёнда биргаликда давомий ҳаракат қилишга ишонч билдирилди.
 
Президентлар чуқур тарихий илдизга эга бўлган икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга тайёрлигини ифода этишди.
Сумбула

Теглар:Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Рахматова Шоира Баратовна
06:28 25.07.2017

Мирзиеев Шавкат Миромонович энг доно президентимиз Каримов Ислом Абдуганиевичдан кейинги энг адолатли, харкни тушунадиган, халк дардига кулок тутадиган Олий жавоб инсон! Оллох умрини берсин , фарзандлари, неваралари, халкимиз бошига илохим сог Саломат булсин Президентимиз! Факат у кишига омад ер булсин!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!