...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хушхабар: Хитой–Ўзбекистон ўйинини жонли кўрамиз!


19:18, 28.08.2017 Спорт
 4 461

“Спорт” телерадиоканали ўз дастурларига маълум ўзгартиришлар киритди.

Бугун, бундан бир неча соатлар олдин 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган футбол бўйича Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув жонли эфирда намойиш этилиши сўроқ остида тургани ҳақида хабар берган эдик.
 
Олинган маълумотларга кўра, “Спорт” телерадиоканали ўз дастурларига ўзгартириш киритди ва мазкур учрашув 31 август, пайшанба куни соат 16:45 дан бошлаб эфирга узатилиши режалаштирилмоқда.
 
Ушбу мавзуга тааллуқли яна бир хабар: бугун, 28 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкент вақти билан соат 21.00 да Хитойга жўнаб кетади.
 
Сафар Тошкент–Пекин авиайўналиши бўйича амалга оширилади. Терма жамоа учун алоҳида чартер рейс ажратилмаган. Пекинга парвоз 6 соат давомида амалга оширилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши майдонга тушгандан кейин 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан атиги 1 очкога ортда қолмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хитой Ўзбекистон футбол Спорт телерадиоканали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!