...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Азиза Ниёзметова вафот этди


21:18, 15.10.2018 Шоу-бизнес
 101 686

У бир ҳафта аввал Республика онкология илмий марказида даволаниб, ўзи туғилиб ўсган Хоразмга қайтган.

Таниқли хонанда Азиза Ниёзметова бугун, 15 октябрь куни 46 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.
 
Хонанданинг яқинларидан олинган маълумотларга қараганда, Ниёзметова 1 йил аввал саратон касалига чалинган. У Ҳиндистонда ҳам даволаниб келган эди. Даволанишлар фойда бермай, унинг аҳволи кун сайин оғирлашаверган.
 
У бир ҳафта аввал Республика онкология илмий марказида даволаниб, ўзи туғилиб ўсган Хоразмга қайтган.
 
1972 йилнинг 27 январида таваллуд топган Азиза Ниёзметованинг уч қиз, бир ўғли бор эди. 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!