...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойнинг Россиядаги элчиси Корея ярим оролидаги томонларни куч ишлатмасликка чақирди


11:18, 25.12.2017 Олам
 1 773

Шимолий Корея атрофида бўлаётган можароларни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга уриниш, зиддиятни янада чуқурлаштиради ва салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Корея ярим оролидаги зиддият сайтимизда мунтазам равишда ёритиб борилмоқда. Шунингдек, халқаро экспертлар ва сиёсатчилар Корея ярим оролдаги зиддиятни бартараф этиш тўғрисидаги ўз фикрларини билдириб келмоқда.
 
Бугун Хитойнинг Россия Федерациясидаги элчиси Ли Хуэй ҳам ўз фикрларини баён қилди. Унинг фикрича, Шимолий Корея атрофида бўлаётган можароларни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга уриниш, зиддиятни янада чуқурлаштиради ва салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
 
Дипломат, расмий Москва ва Пекин бу масалада якдил эканлигини билдирган. Шунингдек, Хуэй можаро томонлари ҳеч қачон ҳарбий йўлни муаммонинг ечими деб қарамасликлари керак, деган.
 
Унинг фикрича, Корея ярим оролидаги муаммонинг илдизи ўзаро ишончнинг йўқлигидадир. Шунинг учун томонлар ўзаро ишончни тиклашга ҳаракат қилишлари керак. Зиддиятдаги томонлар кучнинг қўпол равишда ишлатилишидан қочишлари керак.
 
Бунда, “АҚШ ва Жанубий Корея мулоқотга киришни истаётгани самимийлигини намойиш қилишлари керак. Бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Корея ярим оролидаги ядровий муаммони ҳал қилиш мумкин”, деб Ли Хуэй ўз сўзини якунлаган.
Обил Сафаров

Теглар:Хитой Россия Корея ярим ороли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!