...
МЕНЮ
ONLINE TV

ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюрди


15:18, 05.09.2016 Олам
 2 390

Ли Кэцян Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Дониёр Қубонов билан учрашиб, Ўзбекистон халқига ҳамдардлик изҳор қилди.

Хитой Давлат кенгашининг Бош вазири Ли Кэцян Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонасига ташриф буюрди. 
 
“Синьхуа” нашрининг хабар беришича, Ли Кэцян ташрифи чоғида Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди. У Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Дониёр Қурбоновга мамлакат раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик номасини юборганини маълум қилди. 
 
Кэцяннинг айтишича, Ислом Каримов Хитой халқининг дўсти эди ва у икки давлат муносабатларининг ривожи учун катта ҳисса қўшган.
 
Элчи Дониёр Қурбонов ҳам ХХР Давлат кенгаши бош вазирига ўз миннатдорчилигини билдирди.
 
Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли иштирок этган эди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ли Кэнцян Ўзбекистон-Хитой Таъзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!