...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хайрулла Ҳамидов: "Хайр, Рио, алвидо, Рио!"


22:56, 17.01.2016 Спорт
 5 377

Хайрулла Ҳамидов Рио-2016 Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлдан бой берган терма жамоа вакиллари ва футбол мухлисларига атаб ёзган шеърини Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирди.

Бундан бироз аввал сайтимиз орқали футбол шарҳловчиси, журналист Хайрулла Ҳамидовнинг  “uff.uz” сайтида чоп этилган “Олтин тўп” тақдирлаш маросимидан репортажини тақдим этган эдик. Ҳамидов футбол ихлосмандларининг эътиборини ҳазил-мутоибага йўғрилган мулоҳазалари билан бир ерга қаратди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кетма-кет мағлубиятлардан сўнг 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этмайдиган бўлди. Бу воқеа жуда кўплаб футбол мухлисларини ранжитди, умидларни чиппакка чиқарди. Шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов Рио-2016 Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлдан бой берган терма жамоа вакиллари ва футбол мухлисларига атаб ёзган шеърини Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирди.

Хайр, Рио!

Ютиб туриб ютқазиб қўйдик,
Ютқазишга ҳам роса тўйдик.
Етган жойда яна жим куйдик...
Хайр, Рио, алвидо, Рио!
 
Бўлди бизга сабр ҳафтаси,
Етди бизга шу бир ҳафтаси...
Учта ўйин – қайтиш чиптаси...
Хайр, Рио, алвидо, Рио!
 
Энди танқид қиламиз бундай:
“Таркиб ундай, об-ҳаво ундай”
Эртагимиз охири шундай...
Хайр, Рио, алвидо, Рио!
 
Шеърни ёздим эринмасдан мен,
Сенга бир бор кўринмасдан мен:
Ўзи, бизни кутганмидинг сен?
Хайр, Рио, алвидо, Рио!

Теглар:Рио-2016 Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хайрулла Ҳамидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!