...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқаро суд: “Қрим можаросига Россия ҳам, Украина ҳам айбдор”


17:14, 15.11.2016 Олам
 4 359

Референдум натижаларига кўра Қрим Россия Федерацияси таркибига ўтиб кетган эди. Украина эса референдум натижаларини тан олмайди.

Гаагадаги Ҳалқаро суд Қрим можароларини икки давлат ўртасидаги қуролли тўқнашув, деб баҳолади. Халқаро суд прокурори Фату Бенсуднинг ҳисоботида бу ҳақида айтилган, деб хабар берилади “Rosbalt.ru” сайтида.
 
Ҳисоботда “Можаро 26 февраль куни Россия Федерацияси қуролли кучлари қўшини давлат ҳудудига  Украина ҳукумати рухсатисиз кириб келишидан бошланган”, деб ёзилган.
 
Шунингдек, Халқаро суд мазкур ҳодиса 2014 йил 18 мартдан халқаро можарога айланганини баён қилган. У ҳолда можаро юзасидан Рим низоми бўйича текширув олиб борилиши лозим.
 
Бундан ташқари, Гаага суди “яриморолдаги қримтатарларга зулм ўтказилиши, Россия Федерацияси ҳудудида қўлга олинган 179 нафар одамни қўчиб келишга мажбурлаш, Қрим аҳолисини мажбурий ҳарбий хизматга жалб этиш” каби бир қанча айбловларни эълон қилган.
 
Қрим 2014 йил мартда ўтказилган референдумдан сўнг Россия таркибига ўтиб кетди. Чунки яриморол аҳолисининг кўпчилиги шундай қарорга келган.  Украина эса бу қарорни тан олмайди.
 
Украина қуролли кучлари ва Донбасс ўз-ўзини бошқарувчи Республикаси жангарилари ўртасида қуролли тўқнашув 2014 йил апрель ойидан буён давом этмоқда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Гаага суди Украина Россия Қрим можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!