...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ таълими вазири шахмат федерациясига раҳбар бўлди


13:25, 02.02.2017 Спорт
 3 922

Шу вақтгача федерация раҳбари бўлган Алишер Султонов Миллий олимпия қўмитасига президент этиб тайинланган.

1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси шахмат федерациясида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Анжуман давомида федерациянинг ташкилий масаласи ҳам кўриб чиқилди. Шу вақтгача федерация президенти бўлиб турган Алишер Султонов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан федерациядаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда шахмат федерациясининг Ахборот хизмати хабар қилмоқда
 
Аввалроқ, Алишер Султоновнинг Миллий олимпия қўмитасига президент этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Шахмат федерацияси президентлиги лавозимига эса Халқ таълими вазири Улуғбек Илёсович Иноятов тайинланди.
 
Ҳусан Турдиалиев шахмат федерацияси президентининг биринчи ўринбосари лавозимига, Элдор Ғофуров, Баҳодир Умрзоқов, Рустам Қосимжонов ва Турсунали Қўзиев ўринбосар лавозимига қайта сайланди.
 
“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқарув раиси Акмал Камолов ҳам ўринбосар лавозимини эгаллади. Хуршидабону Ҳолиқова федерациядаги бош котиб лавозимини сақлаб қолди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон шахмат федерацияси Миллий олимпия қўмитаси Президент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!