...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гус Хиддинк “Челси”ни вақтинчалик бошқариши мумкин


18:42, 18.12.2015 Спорт
 2 488

“Челси” раҳбарияти янги бош мураббий лавозимига номзодларни кўриб чиқмоқда.

Нидерландия футбол терма жамоаси собиқ бош мураббийи Гус Хиддинк Лондоннинг “Челси” футбол клубига мураббийлик қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу ҳақда Sky Sport телеканалининг интернет саҳифаси хабар бермоқда.

Хиддинк бундан олдин, 2009 йилги мавсумда, ушбу клубни бошқариш шарафига муяссар бўлган эди. Ўшанда у “Челси”га Англия кубогини олиб берган.
“Аристкоратлар” жамоаси Англия миллий чемпионатида 16-поғонада боришмоқда. Қуйи дивизионга тушиб кетиш хавфи остидаги ўринлардан бир очко кўпроқ балл тўплашган. Шу пайтгача ўтказилган 16 ўйиндан 9 таси мағлубият билан тугади. Жозе Моуриньо эса 17 декабрь куни ўзининг бош мураббийлик лавозимидан озод қилинди.

Хиддинк ўз вақтида “ПСВ” футбол клуби билан олти марта Голландия чемпионатини ва бир марта Европа кубогини қўлга киритган. 2009 йил “Челси”нинг бошқарувига ўтишидан олдин Голландиялик мутахассис Жанубий Корея, Австралия ва Россия терма жамоаларига бош мураббийлик қилган.

Шундан сўнг, Хиддинк Туркия, Россия ва Голландиянинг турли футбол клублари билан бир неча мувафаққиятсиз мавсумларни бошидан ўтказди. Жорий йилнинг июнь ойида у Голландия терма жамоасини Евро-2016 мусобақасининг финал босқичига олиб чиқиши керак эди. Аммо ушбу йўлда ҳам Хиддинк ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олмади.

Бироқ, “Челси” клуби раҳбарияти Хиддинкнинг клуб билан боғлиқ тажрибасига ишонмоқда. Қолаверса, у доимий мураббий тайинлангунга қадар клуб бошқарувини ўз зиммасига олиши белгилаб қўйилди.

“Челси”нинг бош мураббийлик лавозимига Хуанде Рамос, Карло Анчелотти, Фабио Капелло, Диего Симеоне, Пеп Гуардиола, Рафаэль Бенитес, Антонио Конте, Жон Террилар даъвогарлик қилишмоқда.

Теглар:Гус Хиддинк Моуриньо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Javokh
11:25 30.12.2015

Бу енглини давоми кани ? Хиддинк ишлавоттику уже Челсида! Лучше обташейла бу отделни спорт сайтладан 1 хафта оркада юрибтию енгли дган нарса йук... хаммаси ескли



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!