...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулбаҳор Эрқулова Райҳоннинг ўғилларига ота кераклигини айтди


20:08, 02.05.2016 Шоу-бизнес
 18 127

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова энди Райҳон ва Йигиталининг оилавий муносабатларига дарз кетганига эътибор қаратиб, уларнинг ажрашишини “жумбоқ” деб атади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва унинг собиқ турмуш ўртоғи актёр Йигитали Мамажонов кечадан буён яна ОАВларнинг эътиборига тушди. Бунга сабаб Йигитали Мамажонов ўғилларини таваллуд куни билан ижтимоий тармоқлар орқали табриклагани бўлди.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулованинг ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдирадиган баъзи мулоҳазаларини сайтимиз орқали ўқувчиларимизга тақдим этишимиз, кимларнингдир ғашига тегишини биламиз. Шунга қарамай, унинг навбатдаги фикрларини ҳам эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.
 
Шу кунгача Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова ва кўплаб таниқли хонандаларни аёвсиз танқид қилган Гулбаҳор Эрқулова бу сафар Райҳон ва Йигиталининг ажрашиши масаласига тўхталди.
 
Йигиталининг фарзандларини кўтариб турган суратини Facebook’даги саҳифасига жойлаштирган Эрқулова “Шуларнинг ҳаёти тушунарсиз. Шунча йил турмушга чиқмай юрди. Тенггини топгандай эди... Лекин фақат Райҳон ҳақида гапирилади. Актёр Йигитали ҳақида эса ҳеч гап йўқ. Сабабсизга ўхшаб туюлади ажрашишлари ҳам. Шундай ширин иккита фарзанд, ўғил болаларга ота керак. Жумбоқлар кўп...”, деб муносабат билдирди .
 
Бизнингча, Гулбаҳор Эрқулованинг бу мулоҳазаларидан Райҳоннинг ҳам, Йигиталининг ҳам хабари йўқ. Қизиқ, Райҳон ва Йигитали Эрқулованинг бу фикрларига қандай жавоб қайтараркин?

Теглар:Гулбаҳор Эрқулова Райҳон Ғаниева Йигитали Мамажонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Roziqov
12:07 19.05.2016

Gulbahor Erqulova ijtimoiy tarmoq jinnisi bulganmi? to'g'ri hamma o'zi shaxsiy fikrini bildirishiga haqqi bor lekin buni hammani e'tiborini tortish uchun emas shaxsan o'ziga ayt bo'ldi nima keragi bor yoshi katta ayolni gap so'zlarni ko'paytirib yurishi yaxshi emas.


аноним
20:10 07.05.2016

Шерзод Шарипов, "Гулбаҳор Эрқулова Рашид Холиқовни табриклади" дейиш мумкинмасда, оддийгина қилиб сарлавха қўйса кимни эътиборини торта оларди, шунга жаа ажойиб сарлавхаларни топиб олишадида, оддийгина сиз айтганиздек қилиб сарлавха қўйишганда ўқимасдиз ўша мақолачани.


Мохира
18:57 06.05.2016

Шерзод Шариповни "сайт мутассадиларига ҳам қойил! чунки айтилган гапни қандай етказиш уларга боғлиқ!" гапида жон бор. Сайт журналистларини, модераторларини мақсади нима экан-а? Саида Раметова неча йиллик халқ суйган актрисани нега танқид қилишларига йўл қўйдингиз ???? Сизларни судга бериш керак. Нотўғри иш килибсизлар? Олдин тагига етиб, суриштириб билиб , кейин оммага ёйиш керак эди. Шу туфайли Саида опа "Андишалик келин" спектаклида ўйнамасликларини айтганлар. Сизларга бундан нима наф??? Опани театрдан кетказишми мақсадингиз??? Яна бир эътирозим бор - билдирилган изоҳларни сайтга нега кўмайсизлар? Мени 2-3 та фикримни қўймабсизлар. Сизларга ёқмадими, ҳақиқатде, шунинг учун ёқмаган. Ахир сайтни номи қалампирку - ҳақиқат аччиқ бўлади.


Хамюрт
11:31 04.05.2016

Бошқаларни қайғусига шерик бўлиш яхши, умуман олиб қарасак бир товуққа хам дон керак хам сув керак деганидек болага отани хам онани хам ўрни беқиёс, лекин фикр билдиришда хар қандай тажрибаси бор инсонам эхтиёт бўлиши керак. Мен боламдан ажралиб яшайман, ёки эрсиз катта қиламан болаларимни деб хеч ким ният қилмайди, қандайдир сабаблари бордирки алохида яшашяпти. Биз мухлислар бу икки санъаткорни фарзандлар камоли учун бир бирларини тушуниб ярашиб кетишларини тилаймиз


Азиза
11:54 03.05.2016

Кечирасизлар азизларим Гулбахор Эркуловани бошка киладиган иши йукми санъаткорларнинг шахсий хаётларига аралашмасдан.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!